- Bosh sahifa
- Savollar
- Savol №16426
Ko’p qavatli uy qurish bilan shug’ullanamiz, hozir...
Ko’p qavatli uy qurish bilan shug’ullanamiz, hozirda 7 qavatli uyni ’’moncard’’ qismini tugallash arafasidamiz. Ushbu 7 qavatli uyni hali ’’gost priemkasi’’ni qilmadik. Savol: hozirda biz ushbu uyni 3 qavatidan 1-ta kvartirani sotganmiz. Sotib olgan shaxs ushbu kvartiraga qurilishi tugallanmagan kvartira deb kadastr pasporti shakllantirib biladimi? my.gov.uz sayti orqali ushbu turdagi arizani yuborish mumkin,lekin davlat xizmati xodimlari ’’gos priemka’’ bo’lmasa kadastr kilib bolmaydi deb rad qilishadi. Ushbu xolat bilan bogliq qonunlarni xamda my.gov.uz saytidagi parametrlarni ilova qilaman.
Savolingiz bormi? Saytdagi barcha yuristlardan so'rang!
Bir masala yuzasidan bir qancha yuristlar fikrini bilishingiz mumkin
Javoblar: 1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорига 1-ИЛОВА билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМнинг 35-банди 2-қисмига мувофиқ, қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу банднинг 3-қисмида, қурилиши тугалланмаган турар ва нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар: ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги; қурилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.
Яъни, саволингизда кўрсатилган қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд.
Бундан ташқари, юқоридаги низомнинг 36-бандига мувофиқ, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказишда ҳуқуқ эгасининг буюртмаси бўйича ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатлар, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида кадастр йиғмажилди тайёрланади, шунингдек, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилади.
Келтириб ўтилганлардан кўриниб турибдики, қурилиши туганлланмаган бино ва иншоатни бошқа шахсга бегоналаштирилган ҳолатда ҳам кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳуқуқий асослари белгилаб қўйилган.
Саволингизда келтирилган, my.gov.uz - Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қурилиши туганлланмаган бино ва иншоатга кадастр паспортини расмийлаштиришдаги ҳолат бўйича қуйидагиларни билдириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 1-ИЛОВА билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИнинг 3-бандига кўра, кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:
- кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
- якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
- нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;
- ер участкасининг кадастр паспорти;
- қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.
Кўриниб турибдики, ушбу маъмурий регламент ҳам my.gov.uz - Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспортини шакллантириш тури мавжудлигини кўзда тутади.
Шундай қилиб, давлат хизматлари марказининг юқоридаги қарор ва маъмурий регламентга зид равишда берилган рад жавоби қонунга хилоф ҳисобланади. Ушбу ҳолатда бундай рад жавобини қонунга хилоф деб топиш ва кадастр паспортини тайёрлаб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида шикоят (ариза) билан тегишли маъмурий судга мурожаат қилиб, бузилган ҳуқуқларни суд тартибида тиклашга эришиш мумкин.