Корхона ташкил килиш

Ассалому алайкум. Манда шундай савол бор эди. Айтингчи, эшитишимча оилавий корхона ташкил килиш учун устав (низом) тузилмасикан. Таъсис шартномасини узи етарли экан. Шу тугрими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Javoblar

Shomirzayev Haydar
Toshkent shahri

Ассаламу Алайкум ҳурматли мижоз!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДАги ҚОНУНИга асосан Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхона ҳисобланади. Ушбу қонун 9-моддасига кўра Оилавий корхонанинг таъсис ҳужжати мазкур корхонанинг барча иштирокчилари томонидан тузиладиган таъсис шартномаси эканлиги белгилаб ўтилган. 
Хулоса шуки, оилавий корхона ташкил этиш учун устав шарт эмас, балки таъсис шартномаси тузилади ва унинг ўзи етарли ҳисобланади.

Boshqa xizmatlar

Saytda savol berishingiz mumkin, bundan tashqari telefon orqali konsultatsiya olishingiz hamda kerakli hujjatlarni buyurtma qilishingiz mumkin



50 000 so'mdan
Foydalanish

Telefon konsultatsiya

Telefon raqamizgizni qoldiring va mutaxasis siz bilan tez orada bog'lanadi.

80 000 so'mdan
Foydalanish

Hujjat buyurtma qilish

Yuridik hujjat uchun buyurtma bering va qisqa vaqtda natijaga erishing