Farzand haqida

Assalomu aleykum ho'jaynimlani 1chi turmushlarida 2 nafar farzandlari bor oldin kelib turishardi, qonuniy ajrashganlar hozir esa u ayolari turmushga chiqib keti 3 oydirki farzandlari ko'rsatmaydi, shunga qaysi taraf sudiga murojat qilishlai kerak va davo arizasi qanday.?

Javoblar

Shomirzayev Haydar
Toshkent shahri

Ассаламу Алайкум ҳурматли мижоз!Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 76-моддасига асосан Боладан алоҳида яшаётган ота бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Ушбу холатда хўжайинингиз болаларини ку́рсатмаётганлиги учун фуқаролик ишлари бу́йича жавобгар яшайдиган манзилдаги судга болаларни ку́ришни белгилаб бериш бу́йича даъво аризаси билан мурожаат қилиши керак. Даъво аризасида қуйидагилар ку́рсатилиши керак:

1) ариза берилаётган суднинг номи;           2) даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили;

3) жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари;
4) даъвогарнинг талаби;
5) даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
6) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
7) аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Иловага давлат божи ту́ланганлиги бу́йича квитанцияни келтирасиз.

Boshqa xizmatlar

Saytda savol berishingiz mumkin, bundan tashqari telefon orqali konsultatsiya olishingiz hamda kerakli hujjatlarni buyurtma qilishingiz mumkin



50 000 so'mdan
Foydalanish

Telefon konsultatsiya

Telefon raqamizgizni qoldiring va mutaxasis siz bilan tez orada bog'lanadi.

80 000 so'mdan
Foydalanish

Hujjat buyurtma qilish

Yuridik hujjat uchun buyurtma bering va qisqa vaqtda natijaga erishing