Tarvuz-qovun mahsulotlariga soliq to'lash bo'yicha qaror qabul qilinganmi? Javob yopilgan

Tarvuz-qovun mahsulotlariga soliq to'lash bo'yicha qaror qabul qilinganmi?

Javoblar

Mirzayev Islomjon
Toshkent shahri
61     Minnatdorchilik

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида полиз билан боғлиқ экинлардан олинадиган даромадларга солиқ солинмаслиги юзасидан бир қатор имтиёзлар белгиланган. Хусусан:
1. Солиқ кодекси 179-моддаси 12) бандида Жисмоний шахсларнинг уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадларига солиқ солинмаслиги назарда тутилган. Мазкур даромадлар солиқ тўловчи тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этган тақдирда, солиқ солишдан озод қилинади.
2. Солиқ кодекси 282-моддаси иккинчи қисми 1) бандида боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги (кириш йўллари, суғориш ариқлари, коллекторлар ва умумий фойдаланишдаги бошқа ерлар), жамоа гаражларининг ерларига солиқ солинмаслиги белгиланган.

Mirzayev Islomjon
Toshkent shahri
61     Minnatdorchilik

Агар тарвуз-қовунингиз мана шундай тарзда етиштирилган бўлса, шу солиқ имтиёзлари қўлланилади.

Boshqa xizmatlar

Saytda savol berishingiz mumkin, bundan tashqari telefon orqali konsultatsiya olishingiz hamda kerakli hujjatlarni buyurtma qilishingiz mumkin



50 000 so'mdan
Foydalanish

Telefon konsultatsiya

Telefon raqamizgizni qoldiring va mutaxasis siz bilan tez orada bog'lanadi.

80 000 so'mdan
Foydalanish

Hujjat buyurtma qilish

Yuridik hujjat uchun buyurtma bering va qisqa vaqtda natijaga erishing