Иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатиш

Бир давлат ташкилотида ишлаб турган 12 та ходимнинг 10 тасига бирваракайига ўз хоҳишлари билан 10 июндан ишдан бўшашлари тўғрисида ариза ёзиб кетишларини айтишди. Сабаби сўралганда раҳбарият топшириғи эканлигини айтишди, Биз ариза ёзишга рози бўлмадик. Шундан сўнг бизга юқоридан босим бўлди. Ҳаммаларингизнинг фаолиятларинг бўйича ички текширув ўтказамиз дейилди. Бу хабарни эшитиб 2 та ходим ўз хоҳиши билан ариза ёзиб, кетди. 8 нафар ходим қолдик ариза ёзмасликка келишиб олдик. Сўнгра бизни раҳбарият ҳузирига чақиришди. Раҳбарият хоҳишимизни сўради. Ишдан кетсак, 2 ойлик компенсация сўрадик. Раҳбарият унда сизлар билан конуний гаплашамиз дедилар. Сўнгра 3 дақиқа ўтмай раҳбариятдан чиққан кадр сизларга таклиф: 1 июлдан уз хоҳишларингизга асосан ариза ёзасизлар ва сизларга иш топиб берилади деди. Биз эса бе таклифга рози бўлмадик. Шундан сўнг кадр: майли, ўингиз биласизлар, дедида қонуний йўл қиламиз, таклифдан ҳам қуруқ қоласизлар деб айтди. Биз, 8 нафар ходим ичида 2 нафар ходим март ойида ишга қабул қилинган бўлиб, бири 10 март, бири 18 мартда ишга қабул қилинган, 10 мартдаги имзоланган шартномада синов муддати 3 ой этиб белгиланган. Лекин 18 мартта ишга қабул қилинган ходим билан шартнома тузилмаган бўлиб, фақат буйруқ чиқарилган ва буйруқда 3 ойлик синов муддати кўрсатиб ўтилган. Ҳозир 2 ходим синов муддатида эканлигини айтиб, 8 июнь куни билан огоҳлантириш хати бериб, сизлар бизга тўғри келмайсизлар деб хат беришган. Лекин ходимлар ҳамма ишни жойида, сифатли қилган. Ҳатто барча ходимларнинг ушбу ходимларга нисбатан яхши тавсифнома берган. Тахминимизча, ташкилот яқин орада ёпилиб кетиши муносабати билан барча кадрларни ўз хоҳишига асосан бўшатишяпти. Ушбу ҳолатда ходимлар нима килиши керак? 2 нафар синов муддатида бўлган ходимларчи? 18 мартда ишга кирган ходим шартнома тузмаган, синов муддатини иш берувчи билан келишмаган. Сиз синов муддатида, деб шунчаки бўшатиш мумкинми?

Javoblar

Hozircha savolga javob berilmagan!

Boshqa xizmatlar

Saytda savol berishingiz mumkin, bundan tashqari telefon orqali konsultatsiya olishingiz hamda kerakli hujjatlarni buyurtma qilishingiz mumkin



50 000 so'mdan
Foydalanish

Telefon konsultatsiya

Telefon raqamizgizni qoldiring va mutaxasis siz bilan tez orada bog'lanadi.

80 000 so'mdan
Foydalanish

Hujjat buyurtma qilish

Yuridik hujjat uchun buyurtma bering va qisqa vaqtda natijaga erishing