5 000 so`m savol
narxi

Kimlar maktabda Informatika fanidan dars bera oladi? Javob yopilgan

Men N.A. Qoraqalpog‘iston Respublikasi Ellikqal‘a tumanida yashayman. Men Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Nukus filialini 2018-yilda tugatdim. Mutaxassisligim - "Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida kasb ta‘limi". Savolim shundayki, men maktabda informatikadan dars bera olamanmi?

Javoblar

Kholmirzayev Utkirbek
Toshkent shahri
23     Minnatdorchilik

Ассалому алайкум, Азизбек. 

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган http://lex.uz/docs/3137130#3137686 )нинг 55-бандига мувофиқ, тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ушбу бандда педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг умумтаълим муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги айтилган. 

Бундан келиб чиқадики,  сизнинг олий маълумотингиз, агар мактабда информатика фани бўйича ўқитишга етарли ҳисобланса, дарс бера оласиз. 

Шу билан бирга, халқ таълими вазирининг 2018 йил 29 майдаги 142-сон буйруғи билан тасдиқланган Халк таълими тизимидаги умумий урта таълим муассасалари педагог ходимлари лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия этиш ва тайинлаш тартиби тугрисидаги низомга (http://admin.uzedu.uz/UserFiles/kadrlar/142.pdf) кўра умумий урта таълим муассасалари педагог ходимлари лавозимларига мазкур лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос маълумотга, билим ва тажрибага ва юксак шахсий фазилатларга эга булган шахслар умумий урта таълим муассасалари директорлари томонидан худудий туман (шахар) халк таълими булимларининг розилиги асосида тайинланади. 

Энди, халқ таълими вазирининг 2018 йил 14 июндаги 160-сонли буйруғи билан тсдиқланган Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларининг Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ўқитувчиси лавозимининг малака
тавсифларида 13-банд б) кичик бандида фан ўқитувчиси учун фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот, ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи қайта тайёрлов курсини тугатганлиги ва дарс бериш ҳуқуқига эга эканлиги (касбий қайта тайёрлов) асосий малка талаблари сифатида келтирилган (https://www.uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/66?ID1=1281 ).

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, сизнинг олий маълумотингиз умумий ўрта таълим муассасаларида дарс бериш ҳуқуқиини беради. Шунингдек, таъкидлаш лозимки, ишга қабул қилиш учун юқорида келтирилган малака талабларинг бошқа шартларига (билим ва кўникмалар, таълим стандартлари ва ҳк) ҳам жавоб бериш талаб этилади.

 

Ma`lumot! Bu savolni boshqa javoblarini siz kora olmaysiz!

Boshqa xizmatlar

Saytda savol berishingiz mumkin, bundan tashqari telefon orqali konsultatsiya olishingiz hamda kerakli hujjatlarni buyurtma qilishingiz mumkin



50 000 so'mdan
Foydalanish

Telefon konsultatsiya

Telefon raqamizgizni qoldiring va mutaxasis siz bilan tez orada bog'lanadi.

80 000 so'mdan
Foydalanish

Hujjat buyurtma qilish

Yuridik hujjat uchun buyurtma bering va qisqa vaqtda natijaga erishing