Ko'p qavatli uyda joylashgan xususiy xonadonni hokimiyat sud orqali olib qo'ysa, uyni qaytarish uchun qayerga murojaat qilish kerak?

Ko'p qavatli uyda joylashgan xususiy xonadonni hokimiyat sud orqali olib qo'gan. "Uyni konservatsiyaga tushirdik", deb o'rniga xonadon bermadi. Bu bo'yicha qayerga murojaat qilish kerak?

Javoblar

Namozov Shohrux
Toshkent shahri
293     Minnatdorchilik

Ассаллому алайкум,

Фуқаролик кодексининг 223-моддасига асосан: Мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонун қабул қилинган тақдирда, ушбу Қонунни қабул қилиш натижасида мулкдорга етказилган зарар, шу жумладан мол-мулкнинг қиймати давлат томонидан тўланади. Зарарни тўлаш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал қилинади.

УЙ-ЖОЙ низолари буйича Олий Суд пленуми қарорига кура: Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, шу уй-жойларда яшовчи фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг хоҳишига биноан ва тарафлар келишувига кўра барча қулайликларга эга бўлган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига риоя этган ҳолда шу аҳоли яшайдиган пунктдан санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган ҳамда шу аҳоли пункти жойлашган ҳудуддан турар-жой берилиши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.

Ҳурматли, фуқаро Фуқаролик судига апеллатсия татбида судга шикоят киритишингиз ва суд томонидан амалдаги қонун нормаларга кура бузилган ҳуқуқларингиз тикланиши ҳамда компенсатсия тўланиши керак деган фикирдамиз!

 

Boshqa xizmatlar

Saytda savol berishingiz mumkin, bundan tashqari telefon orqali konsultatsiya olishingiz hamda kerakli hujjatlarni buyurtma qilishingiz mumkin



50 000 so'mdan
Foydalanish

Telefon konsultatsiya

Telefon raqamizgizni qoldiring va mutaxasis siz bilan tez orada bog'lanadi.

80 000 so'mdan
Foydalanish

Hujjat buyurtma qilish

Yuridik hujjat uchun buyurtma bering va qisqa vaqtda natijaga erishing