5 000 so`m savol
narxi

Bitta farzand uchun aliment miqdori qanday hisoblanadi?

1 ta farzand uchun alimet ish haqi umumiy miqdorining 25 foizini tashkil qiladimi yoki soliqlar ayirib tashlagandan keyin qo'lga olinadigan miqdorining 25 foizini tashkil qiladimi?

Javoblar

Шадиев Искандар
Toshkent shahri
10     Minnatdorchilik

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддасига мувофиқ, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми миқдорида ундирилади. Бунда, ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуни 65-моддасида "Қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилиши" белгилаб қўйилган.

Яъни, алимент ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан бир бола учун — тўртдан бир қисми миқдорида, барча мажбўрий солиқлар тўланганидан кейин қоладиган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.

 

Ma`lumot! Bu savolni boshqa javoblarini siz kora olmaysiz!

Boshqa xizmatlar

Saytda savol berishingiz mumkin, bundan tashqari telefon orqali konsultatsiya olishingiz hamda kerakli hujjatlarni buyurtma qilishingiz mumkin



50 000 so'mdan
Foydalanish

Telefon konsultatsiya

Telefon raqamizgizni qoldiring va mutaxasis siz bilan tez orada bog'lanadi.

80 000 so'mdan
Foydalanish

Hujjat buyurtma qilish

Yuridik hujjat uchun buyurtma bering va qisqa vaqtda natijaga erishing