Бола вояга етгунга қадар бўлган алиментнинг ҳамммасини биттада тўлаш мумкинми?

Ассалому Алайкум. Мен вояга етмаган фарзандимга алимент тўлайман. Ҳозирда боламнинг онаси вояга етгунга қадар бўлган алиментнинг ҳаммасини бирдан тўлаб беришимни илтимос қиляпти. Савол: ўша пулни тўлаб берганимдан сўнг вақт ўтиб яна шу ҳолат такрорланмаслиги учун қандай юридик йўл тутишим керак?

Javoblar

Avezov Komiljon
Toshkent shahri

Ассалом алейкум Бахром!

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 98 моддаси биринчи қисмида ота-онанинг вояга етмаган фарзандга таъминот бериш учун ўзаро келишув асосида алимент белгилашга хаққи борлиги белгиланган.

Бундай келишув Оила кодексининг 131 моддасида:

алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

деб кўрсатилган.

Демак сиз боланинг онаси билан ёзма шаклда келишув тузиб, буни нотариал тасдиқдан утказишингиз мумкин.

Sotvoldiyev Bahodir
Toshkent shahri
35     Minnatdorchilik

Ваалайкум ассалом!

Алиментларни олдиндан тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон қарорига илова сифатида тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, равишда Фуқаролик ишлари бўйича судларга алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза бериш орқали ҳал қилинади. Бундай ҳолатда, суднинг бу борадаги ажрими асосида алимент тўловларини олдиндан тўлаганлигингиз сабабли бу ундирув такроран ундирлмайди.

 

Boshqa xizmatlar

Saytda savol berishingiz mumkin, bundan tashqari telefon orqali konsultatsiya olishingiz hamda kerakli hujjatlarni buyurtma qilishingiz mumkin



50 000 so'mdan
Foydalanish

Telefon konsultatsiya

Telefon raqamizgizni qoldiring va mutaxasis siz bilan tez orada bog'lanadi.

80 000 so'mdan
Foydalanish

Hujjat buyurtma qilish

Yuridik hujjat uchun buyurtma bering va qisqa vaqtda natijaga erishing