Рўйхатда турган уйимиз бузилганида у ерда яшамаганимиз сабабли бизга янги уй берилмаса, нима қилсак бўлади?

Мен рўйхатда туриб яшаган уй бузилиб, ўрнига зиёратгоҳ қурилди. Турмуш ўртоғим ҳамда фарзандим ҳам шу уйда рўйхатда туриб, 1 йил яшаганмиз. Сўнгра оилавий шароитга кўра ижарага чиқиб кетганмиз. Уй бузилиши даврида яшамаганлигимиз сабабли бузилган уйнинг ўрнига бизга уй беришмади. Ҳозир ҳам ижарада яшаяпмиз. 2 нафар фарзандим, мен ва турмуш ўртоғим ҳеч қаерда рўйхатда йўқмиз. Нима қилсак бўлади?

Javoblar

Avezov Komiljon
Toshkent shahri

Ассалом алейкум Феруза!

  Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 27 моддасида давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари, унда бузилишига тушган иморатлар учун, мулкдорнинг хохишига биноан ижтимоий нормадан кам бўлмаган миқдорда бошқа мулк жой қилиб берилади ёки мулк жойга бўлган ҳуқуқи бозор қийматидан кам бўлмаган миқдорда қопланади.

  Демак сиз ўша бузилган мулкингиз жойлашган ҳудуд хокимиятига мурожаат қилишингиз лозим.

 

Boshqa xizmatlar

Saytda savol berishingiz mumkin, bundan tashqari telefon orqali konsultatsiya olishingiz hamda kerakli hujjatlarni buyurtma qilishingiz mumkin



50 000 so'mdan
Foydalanish

Telefon konsultatsiya

Telefon raqamizgizni qoldiring va mutaxasis siz bilan tez orada bog'lanadi.

80 000 so'mdan
Foydalanish

Hujjat buyurtma qilish

Yuridik hujjat uchun buyurtma bering va qisqa vaqtda natijaga erishing