25 000 so`m savol
narxi

Ишга қайта тиклаш учун нима қилишим керак? Javob yopilgan

Мен шаҳар ИИБ бошлиғининг кадлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлар эдим, жиноят қидирув бўлим тезкор вакили С.У. жиноят содир этди. Шу сабабли мен у ходим билан етарли даражада якка тартибда тарбиявий иш олиб бормаганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарорининг 144-банди “к” кичик банди - “ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганликда”га асосан ишдан бўшатилдим. С.У томонидан содир этилган жиноятда менинг ҳатти-ҳаракатим “ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат” деб баҳоланганлиги тўғрими? У томонидан содир этилган жиноятдан мени умуман хабарим бўлмаган бўлса, қолаверса мени ҳаракатдаги интизомий жазоим бўлмаган бўлса, мен қандай қилиб “ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат” содир этганман? С.У томонидан содир этилган жиноят мени ички ишлар органларидаги 16 йиллик ҳалол, садоқатли хизматимни бир зумда йўққа чиқарди. Мен ишга қайта тиклансам бўладими?

Javoblar

Sotvoldiyev Bahodir
Toshkent shahri
8     Minnatdorchilik

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3413-сон қарорининг 1-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг захирасини шакллантириш, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари)нинг хизмат ўташини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилган ва ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий, ишбилармонлик ва хизматни ташкил этишни такомиллаштиришнинг бир қатор устувор йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисобланиши кўрсатилган. Ушбу устивор йўналишлардан бири - касбий фазилатларига эга кадрлар танланиши, уларнинг мақсадли жойлаштирилиши ҳамда “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” ўз хизмат бурчини сўзсиз бажариш руҳида тизимли равишда тарбиялаш учун шахсий жавобгарликнинг белгиланишидир.
Шунингдек, мазкур Қарорнинг 17-бандида ички ишлар органлари раҳбарларининг кадрлар бўйича ўринбосарларига — ўз хизмат вазифаларини виждонан бажараётган ходимларнинг хизматда кўтарилишини таъминловчи кадрлар захирасини шакллантириш, уларни ўқитиш ва улардан тўлақонли фойдаланиш, шахсий таркиб билан самарали тарбиявий иш олиб бориш ва хизмат ўташни назорат қилишни ташкил этиш бўйича шахсан жавобгарлик юклатилган.
Шу боис, шахсий таркиб билан самарали тарбиявий иш олиб бориш бевосита Сизнинг хизмат вазифангизга киради ва бунга Сиз шахсан жавобгарсиз.
Сиз ўзингизга юкланган вазифани тўғри ва тўлақонли бажарган бўлсангиз, ходимнинг жиноят содир этишига алоқангиз бўлмаса ва ўзингизни ишдан амалдаги қонун-қоидаларга зид равишда ноҳақ бўшатилган деб ҳисобласангиз Сиз ишга тиклаш масаласида судга мурожаат қилишга ҳақлисиз. Ишга тиклаш масаласи ишнинг барча ҳолатлари инобатга олинган ҳолда суд томонидан ҳал қилинади.

Зафар
Samarqand

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарорининг 46-бандида Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби кўрсатилган бўлиб, унда ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш — хизмат интизомини қўпол равишда бузган, ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этган, интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузган, қонун ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаган ходимларга нисбатан қўлланилиши кўрсатилган.

Мени ҳаракатда интизомий жазом йўқ эди. Ходимни 1 ой олдин қилган ҳатти-ҳаракати фош этилиб, унга жиноят иши қўзғатилди.  Ходим томонидан содир этилган жиноятга умуман алоқам йўқ.

Қайси суд кўриб чиқади? фуқаролик ишларими ёки маъмурий ишлар бўйича судми. Яна яшаш жойидагими ёки вилоят судлари кўриб чиқадими?


Ma`lumot! Bu savolni boshqa javoblarini siz kora olmaysiz!

Boshqa xizmatlar

Saytda savol berishingiz mumkin, bundan tashqari telefon orqali konsultatsiya olishingiz hamda kerakli hujjatlarni buyurtma qilishingiz mumkin



50 000 so'mdan
Foydalanish

Telefon konsultatsiya

Telefon raqamizgizni qoldiring va mutaxasis siz bilan tez orada bog'lanadi.

80 000 so'mdan
Foydalanish

Hujjat buyurtma qilish

Yuridik hujjat uchun buyurtma bering va qisqa vaqtda natijaga erishing