Diqqat! Sayt test rejimida ishlayapti. Agar xato topsangiz, shu havolani bosing.
(99) 837-37-77 yoki Help Icon
Ro'yxatdan o'tish | Kirish

Амнистияга умид килсам буладими?

Мен 2016 йил УзРЖКнинг 228-моддаси билан бир йилнинг узида икки марта судландим. Хозирда ойлик иш хакимни 30% микдорини тулаб ахлок тузатиш ишларига жалб килиндим. Мен 2017 йил декабр ойида чикадиган амнистияга умид килсам буладими? Олдиндан РАХМАТ.

Oct 10, 2017 вопрос №72 Жиянов Абдимумин Тураевич , г.


Kategoriya: Уголовное право 1

Ответы

Lawyer 1

Нозирбек Муминов

Huquqshunos

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 76-моддасига кўра маҳкум амнистия акти ёки афв этиш асосида асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазолардан озод қилиниши ёхуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши ёки унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин.

Амнистиянинг қўлланиш доираси амнистия актида кўрсатилиб, унда амнистия актини қўллашни истисно этувчи ҳолатлар ҳам келтириб ўтилади.

Амнистия акти татбиқ этилмайдиган шахслар доираси амнистия актида белгиланади ва у қатъий бўлиб, кенгайтирилган ҳолда шарҳланиши мумкин эмас. 

Амалиёт шуни кўрсатадики, олдинги амнистия актларида қўллаш мумкин бўлмаган шахслар доираси қуйидагича келтирилган. Хусусан, 2016 йил 12 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорининг 7-бандида: қарорнинг амал қилиши – узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган; ўта хавфли рецидивист деб топилган; жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган; жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган; афв этиш ёки амнистия тартибида илгари жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга; шунингдек ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштирилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланган.

Амнистия актини тақдим этувчи (Президент) ва қабул қилувчи (Олий Мажлис Сенати) Амнистия Актидаги истиснолар рўйхатини кенгайтириши ёки қисқартириши мумкин. 

Қабул қилинадиган амнистиянинг қачон қабул қилиниши, қандай мазмунда бўлиши, кимларга нисбатан татбиқ этилиши, кимлар умид қилиши мумкинлиги бўйича ҳужжатни қабул қилишга ваколатли бўлмаган шахслар томонидан билдирилган фикрлар мутлақо субъектив аҳамият касб этади.