Diqqat! Sayt test rejimida ishlayapti. Agar xato topsangiz, shu havolani bosing.
(99) 837-37-77 yoki Help Icon
Ro'yxatdan o'tish | Kirish

Qamoqdagi odamga begona odam oziq-ovqat olib borishi mumkinmi?

Yaqin do'stimga jinoyat ishi qo‘zg‘atilgan. Hozir tergov bo‘layapdi. Qarindoshlari yo‘q. Unga qamoqxonaga qanday qilib oziq ovqat bersam bo‘ladi. Menga faqat qarindoshlari bersa bo‘ladi deb aytishdi. Lekin uni qarindoshlari yo'q. Nima qilsam bo‘ladi?

Sep 22, 2017 вопрос №69 Sarvar , г.Toshkent


Kategoriya: Уголовное право 2

Ответы

Lawyer 1

Нозирбек Муминов

Huquqshunos

Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги (2011 йил 29 сентябрь, ЎРҚ-298-сон) қонуннинг 18-моддасига кўра Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар посилкалар, йўқловлар, бандероллар олиш ҳуқуқига эга. Ушбу қонуннинг 28-моддасига кўра, қамоққа олинганларнинг бир ой мобайнида, ушлаб турилганларнинг ушлаб турилган даврида оғирлиги почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган нормалардан ошмайдиган биттадан посилка ёки бандероль, шунингдек умумий оғирлиги ўн икки килограммгача бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат иккита йўқлов олишига рухсат этилади, деб белгиланган. 

Lawyer 1

Нозирбек Муминов

Huquqshunos

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг X бобида посилкалар, йўқловлар, бандеролларни қабул қилиш ва ТҲ (тергов ҳибсхонаси)да сақланаётган шахсларга бериш тартиби мустаҳкамланган.  Мазкур қоидаларнинг 114-бандига кўра, йўқловлар - йўқловни олиб келган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганда; тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинганда; йўқловлар сони ёки йўқловнинг умумий оғирлиги Қонунда белгиланган нормадан ортиқ бўлганда, унинг ортиқча қисми; ТҲ (тергов ҳибсхонаси)да сақланаётган шахс тергов ҳаракатлари ўтказиш учун, шунингдек судга ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига йигирма тўрт соатдан ортиқ вақтга олиб кетилганлиги сабабли, йўқловни шахсан қабул қилиш имкониятига эга бўлмаганда; йўқлов олувчи йўқловни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда; йўқлов олувчи бошқа муассасага юборилган ёки озод этилганда; йўқлов олувчи вафот этганда қабул қилинмайди. Юқоридагиларга кўра, посилкалар, йўқловлар, бандеролларни фақат қариндошлар олиб келиши керак, деган чеклов мавжуд эмас. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан бориб, беришингиз мумкин. Дўстингиз билан учрашув ўтказмоқчи бўлсангиз ишни юритаётган мансабдор шахснинг ёзма рухсатини олишингиз керак бўлади.