Diqqat! Sayt test rejimida ishlayapti. Agar xato topsangiz, shu havolani bosing.
(99) 837-37-77 yoki Help Icon
Ro'yxatdan o'tish | Kirish

yolğiz onalarga bosh tolovisiz uy beriladimi

Men ikkita bolam bilan ota onamni uyida yashmiz uyda kelin bor ora orada janjal kelib chiqadi agar kreditga uy olmoqchi bõlsam menga davlat qanday yordam beradi boshlangich tolovsiz uy olaolamanmi. Javob uchun oldindan raxmat

Feb 15, 2018 вопрос №336 Nigina , г.


Kategoriya: Семейное право 1

Ответы

Lawyer 1

Doniyor Sobirov

Huquqshunos

Ҳурматли савол муаллифи сиз қаерда яшашингизни ёзмагансиз. Агар сиз Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган бўлсангиз,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда кўп қаватли турар жойлар қурилиш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2660 сонли ва 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350 сонли қарорига асосан  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп қаватли уйлар қурилиши ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш, уйлардаги хонадонларни ёш оилалар, ўз муддатини ўтаб бўлган турар жой эгаларига ва бошқа турар жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга тақсимлаш тўғрисида”ги Низомига асосан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилаётган уй-жойлардан (Агар вилоятда доимий рўйхатдан ўтган бўлсангиз, вилоятда) қурилаётган уй-жойлардан туман ҳокимиятига мурожаат қилиб, (сизнинг шароитингиз белгиланган тартибга тўғри келса) навбат билан уй-жой ажратилади.

Жавоб: дастлабки тўловсиз берилиши ҳозирча амалиётда учратмадим (имконияти чекланган шахслар бундан мустасно). Лекин кўпчилик аҳолининг шароитидан келиб чиқиб, қурилаётган уйнинг юқорги қаватларидан уй-жой танласангиз дастлабки тўлов уй-жой суммасининг 10% гача камайтирилган ҳолда берилиши белгиланган.

Яъни, 10% дастлабки тўлов тўлашингиз керак бўлади. Бунда 2 хонали ўртача уй 120 миллион сўм бўлса, 12 миллион тўлашингиз керак бўлади.