Diqqat! Sayt test rejimida ishlayapti. Agar xato topsangiz, shu havolani bosing.
(99) 837-37-77 yoki Help Icon
Ro'yxatdan o'tish | Kirish

Ер участкаси

Давлат архиви маълумотномасида яъни 1975 йилда Қишлоқ Совети хўжалик дафтарига асосан дадам Ў. Қ.га (1940-2016) уй-жой ва 13 сотих ер майдони бобоси А. Ў.дан (1875-1975) мерос қолгани ёзилган. (Министерсва Коммунального Хозяйство №480 02.11.1972г. қарорига асосан)1990 йилги Шаҳар Ижроия Комитетининг эгаликни тасдиқловчи хужжатида амалдаги 1630 кв.м дан 600 кв.м га эгалик берилиб, қолган 1030 кв.м эса томорқа сифатида вақтинчалик фойдаланишга берилган.-деб ёзилиб қолган. Дадами вафотидан кейин, биз онами фойдасига меросдан воз кечдик, 2017 йилги мерос гувохномасига кўра мол-мулкнинг 11/12 қисми онамга ,1/12 қисми опамга мерос бўлиб ўтди. 1990 йилларда ота-онам 5 нафар фарзанди билан 1 та оила сифатида истиқомат қилган бўлса, ҳозирги кунда эса 5 та оиладан иборатмиз, табиийки уй-жой ва ёрдамчи ҳўжалик иморатлар қуришга эхтиёж туғиляпти...шу муносабат билан 43 йилдан бери фойдаланиб келаётган ва солиқларини тўлаб келаётган 1030кв.м ер майдонини бириктириб беришини сўраб ариза билан мурожаат қилсак, бу ерда 5 та оила истиқомат қилиб, ер участкасидан умумий фойдаланиб ва 1630 кв.м. ер майдонига солиқларини тўлаб келаётганимиз инобатга олинадими ??? Мерос қабул қилганимиздан кейин « Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» рўйхатидан ўтказилган, орамизда кўчмас мулк ва ер участкаси тўғрисида низо йўқлиги сабабли тегишли қисми ва чегаралари аниқланмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сондаги қарорининг lll-боби 18-бандининг 9- хатбошидаги ( жисмоний шахс томонидан бир неча уй-жой сотиб олинган ёки бошқа уй-жой мерос бўлиб қолган бўлса, унга ушбу уй-жойлар жойлашган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ўтади ва жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига мувофиқ ушбу уй-жойлар эгаллаган барча ер участкалари бириктириб берилади.) Низомига юқорида кўрсатилган бизнинг ҳолат мос келадими??? Бу масалани қайси Давлат органи ҳал қилади??? Аризамизи ҳозирги ҳолатда рад этишга асоси борми???

Feb 2, 2018 вопрос №301 Yaqubjon , г.


Kategoriya: Недвижимость 0

Ответы