Diqqat! Sayt test rejimida ishlayapti. Agar xato topsangiz, shu havolani bosing.
(99) 837-37-77 yoki Help Icon
Ro'yxatdan o'tish | Kirish

5000 сум стоимость
вопроса

Shartnoma valyutasini belgilashda cheklov bormi? Qaysi valyutada shartnoma tuzish mumkin?

Korxonamiz boshqa tashkilot bilan 2017-yil 5-sentabrdagi Prezident Farmoni chiqqunga qadar AQSH dollarida shartnoma imzolagan edi. Ammo mahsulot oktabr oyida yetkazib berildi va to'lov AQSH dollarida emas, Markaziy bank kursi bo'yicha sumda amalga oshirildi. Bu haqida shartnomada band ham bor. Shartnomaga qo'shimcha kelishuv qilib, unda shartnoma valyutasini sumga o'zgartirishimiz shartmi? Shartnomani qaysi valyutada tuzishga nisbatan cheklov bormi?

Nov 17, 2017 вопрос №101 Sarvar , г.Toshkent


Kategoriya: Гражданское право 3

Ответы

Lawyer 1

Gulrux Mamaraimova

Huquqshunos

Шартнома бандида сўмда тўлаш тўғрисида келушувнинг мавжудлиги етарли, қўшимча келишувга хожат йўқ.

245-модда. Пул мажбуриятларининг валютаси

Пул мажбуриятида у сўмлар билан чет эл валютасидаги муайян суммага эквивалент бўлган суммада ёки шартли пул бирликлари билан (экю, «махсус қарз олиш ҳуқуқлари» ва бошқалар) тўланиши лозимлиги назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўмлар билан тўланиши лозим бўлган сумма тегишли валютанинг ёки шартли пул бирликларининг тўлов кунидаги расмий курси бўйича белгиланади, башарти уни белгилашнинг бошқача курси ёки бошқа санаси қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида белгилаб қўйилган бўлмаса.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида чет эл валютасидан, шунингдек чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар, тартиб ва шартлар асосида йўл қўйилади.
Lawyer 1

Hamdambek Atajanov

Huquqshunos

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аввал сотилган товарлар (хизматлар) бўйича хорижий валютада ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни маълум қилади:

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (хизматлар) учун хорижий валютада тўловларни амалга ошириш таъқиқланган, халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 4-моддасига кўра, фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Фуқаролик Кодексининг юқорида қайд этилган меъёрига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармонидаги мамлакат ҳудудида чет эл валютасидаги тўловларни амалга оширишни таъқиқловчи тартиб ушбу Фармон чиққунига қадар хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида мамлакат ҳудудида чет эл валютасида сотилган товарлар (хизматлар) бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширилишида тадбиқ этилмаслигини маълум қиламиз.

Шу муносабат билан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида мамлакат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони чиққунига қадар сотилган товарлар (хизматлар) бўйича чет эл валютасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони чиққунига қадар сотилган ва мижозлар томонидан Фармон чиққанидан сўнг товарларни (хизматларни) қайтариш ҳолатлари юз берганда, мижозларнинг танловига кўра маблағларини чет эл валютасида ёки маблағларни қайтариш амалга оширилаётган кундаги Марказий банкнинг чет эл валютасининг сўмга нисбатан эълон қилинган курси бўйича миллий валютада олиш ҳуқуқига эга.

Тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида юқоридаги Фармон чиққунига қадар чет эл валютасида сотилган товарлар (хизматлар) бўйича маблағларни ҳисоб-рақамларга кирим қилиш ва пул маблағларини ўтказишни қўшимча бюрократик тўсиқларни яратмасдан амалга оширадилар.
Марказий Банк расмий шарҳи

Lawyer 1

Hamidulla Ziyoyev

Huquqshunos

Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектларфаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ри Қонунинг (29.08.1998 й. Н 670-И)нинг 3-моддасига мувофиқ, тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишув хўжалик шартномаси дейилади. Бундан келиб чиқиб, шартномадаги ҳар қандай шартларни тарафлар мустақил келишиб оладилар.

Қаранг: Фуқаролик кодексининг 353-моддасининг биринчи қисми, 355-моддасининг биринчи қисми

Шунингдек, Фуқаролик Кодексининг “Пул мажбуриятларининг валютаси”245-моддасида қуйидагича норма белгиланган: “Пул мажбуриятида у сўмлар билан чет эл валютасидаги муайян суммага эквивалент бўлган суммада ёки шартли пул бирликлари билан (экю, "махсус қарз олиш ҳуқуқлари" ва бошқалар) тўланиши лозимлиги назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўмлар билан тўланиши лозим бўлган сумма тегишли валютанинг ёки шартли пул бирликларининг тўлов кунидаги расмий курси бўйича белгиланади, башарти уни белгилашнинг бошқача курси ёки бошқа санаси қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида белгилаб қўйилган бўлмаса.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида чет эл валютасидан, шунингдек чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар, тартиб ва шартлар асосида йўл қўйилади.

Бундан келиб чиқади, шартномада нарх исталган валютада келишишилиши мумкин. Фақат ўзаро тўловлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўмда амалга оширилади. Масалан, шартнома еврода тузилган бўлса-да, тўлов МБ курси бўйича сўмда контрагентга тўлаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2017 й. №ПФ-5177 сонли фармонига мувофиқ қуйидаги тартибларга риоя қилиш керак:

- товар (иш ва хизмат)лар учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланади, халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали тўловлар бундан мустасно;

- товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар, шунингдек, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланади - Бунда фақат товарларга белгиланадиган пресйкурантлар назарда тутилмоқда. Ушбу қоида шартнома валютасининг сўмдан бошқасида тузилишига тўсқинлик қилмайди.