Diqqat! Sayt test rejimida ishlayapti. Agar xato topsangiz, shu havolani bosing.
(99) 837-37-77 yoki Help Icon
Ro'yxatdan o'tish | Kirish

5000 сум стоимость
вопроса

Buzilayotgan uy o'rniga yangi uy- joy bilan kimlar ta'minlanadi?

Men va oila azolarim 7 kishi va shunigdek 3 ta ukamning oilasi ham bir uyda Toshkent shahrida doimiy ro'yxatda turamiz. Bu uy onamning nomida bo’lgan va 4 ta oila bitta uy daftarida qayd qilingan. Joy yetishmovchili va biz turgan uylar buzilishi aytilganligi sababli 20 yil muqaddam Toshkent viloyatiga vaqtincha yashashga chiqib ketganmiz, hozirgi kunda Toshkent shahridagi uyimiz buzilayotganligi sababli komissiya tomonidan o’rganilib 3 ta ukam oilasiga yangi quriladigan uy-joy uchun kafolat xati berildi. Lekin bizning oilaga uy ajratilishi bo’yicha hech qanday chora ko’rilmayabdi? Komissiyaga Toshkent viloyatida uy-joyimiz yo’qligi, mahalladan vaqtinchalik yashaganligimiz to;g'risida ma'lumotlar taqdim etildi. toshkent voliyatida vaqtincha royxatda turmaganmiz. Savolim quyidagicha: - bizning oilaga uy joy ajratmaslikka asos bormi? - uy joy ajratilmagan taqdirda propiskadan majburiy chiqariladimi yoki qanday choralar ko’riladi?

Jan 20, 2018 вопрос №264 olim , г.


Kategoriya: Недвижимость 2

Ответы

Lawyer 1

Нозирбек Муминов

Huquqshunos

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-моддасига мувофиқ, “Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг танлови бўйича, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 йилдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандига кўра, тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини олиб қўйиш, ер участкасида жойлашган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатларни, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги тегишли қарорлари нусхаларини билдиришномага илова қилган ҳолда, бузиш бошлангунгача 6 ойдан кечикмай, имзо қўйдириб уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар мулкдорларини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Ушбу Низомнинг 16-бандига асосан, Турар жой олиш учун бузилаётган уй (квартира) эгаси бўлажак бузиш тўғрисида билдиришнома олингандан кейин бир ой муддатда оила аъзолари ёки бошқа биргаликда яшайдиган (рўйхатдан ўтган) шахслар билан келишган ҳолда тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ўзига бузилган уй-жой ўрнига турар жой ажратиш тўғрисида ариза бериши керак, аризада оила таркиби, доимий яшайдиганлар сони, турар жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони олиш учун имтиёзлар кўрсатилади.

Ушбу қонун ҳужжатларига асосан, Сизни бузилаётган уйда доимий рўйхатда туришингиз бузилган уй-жой ўрнига турар жой ажратиш тўғрисида бошқа бирга яшовчилар (рўйхатда турганлар) билан келишган ҳолда ариза бериш ваколатини беради. Туман ҳокимлигида ташкил этилган комиссия томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор (хулоса) қабул қилинади. Давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан Сиз доимий яшаган (рўйхатда турган) уй (квартира) бузилганлиги, бироқ Сизга келтирилган зарар ўрни қопланмаганлиги юзасидан бузилаётган уй жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин. 

 

 

Lawyer 1

olim


uy joy ajratilmasligi mumkinmi yoki qanday taqdirda propiskadan majburiy chiqariladi yoki qanday choralar ko’riladi?