Diqqat! Sayt test rejimida ishlayapti. Agar xato topsangiz, shu havolani bosing.
(99) 837-37-77 yoki Help Icon
Ro'yxatdan o'tish | Kirish

5000 сум стоимость
вопроса

Propiska qo'yish

Akam toshkentda doimiy ruyxatda turadi,lekin uy uz nomida emas.onam hayotlar,toshkentda ruyxatdan utmagan.men qanday va qancha muddatda toshkentda doimiy ruyxatda utishim mumkin

Dec 7, 2017 вопрос №156 Xushnudbek , г.


Kategoriya: Гражданское право 1

Ответы

Lawyer 1

Нозирбек Муминов

Huquqshunos

2011 йил 14 сентябрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган Рўйхатнинг 4-бандига кўра ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига доимий прописка қилинадилар.

Бироқ акангиз юқоридаги қонун билан тасдиқланган Рўйхатнинг 2 – бандига мувофиқ, яъни қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган болалар ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалар, шунингдек фарзандликка олинган болалар бундан мустасно), 3 – бандига мувофиқ, яъни Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар - васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, 5 – бандига мувофиқ, яъни Эр (хотин) - хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса. Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида олинган доимий пропискани йўқотади, 9 – бандига мувофиқ, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга, 12 – бандига мувофиқ, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) сифатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган бўлса, унинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди, жумладан Сиз ҳам акангиз орқали Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинмайсиз.

Агар акангиз Рўйхатнинг 1, 4, 6-8, 10, 11-бандларига кўра рўйхатга қўйилган ва Сиз 4-банддаги талабга жавоб берсангиз, у ҳолда Сиз мазкур банд билан Тошкент шаҳрига акангиз орқали доимий прописка қилишингиз мумкин.        

Қуйидаги вояга етган фуқаролар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади:

болаликдан ногиронлар;

олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар;

 

белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган фуқаролар. Ушбу фуқаролар томонидан тиббий меҳнат эксперт комиссияси берган маълумотнома тақдим этилади.